Иқтисодиёт | 11:10 / 22.09.2022
49864
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек банклари «Мир» карталарини қабул қилишни давом эттиради

Фото: Sputnik / Алексей Филиппов

Uzcard Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилишда давом этади. Бу ҳақда Ягона Республика процессинг маркази маъмуриятига таяниб ТАСС хабар бермоқда

«Ҳозирда Ўзбекистон банкларида «Мир» карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Қозоғистон, Арманистон, Туркия ва Вьетнамдаги бир қанча банклар АҚШ Молия вазирлигининг иккиламчи санкциялар хавфи ҳақидаги огоҳлантириши фонида «Мир» тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатганди.

Маълумот учун, 2019 йилда НСПК ва Ягона Республика процессинг маркази ўртасида имзоланган шартнома доирасида 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги тижорат банкларида «Мир» карталарини қабул қилиш бошланган. Шунингдек, «Мир» карталаридан Uzcard карталарига трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати ҳам ишга туширилган. 

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид