Жамият | 18:37 / 03.10.2022
23117
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Cobalt трактор тиркамасига бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Поп туманида Cobalt пахта ташувчи тракторга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилоят ЙҲХБ

1 октябр куни кечқурун «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 293-километрида Cobalt машинаси тракторга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди. Наманган ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент—водий йўналишида кетаётган Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдиндаги тракторга бориб урилган.

Оқибатда Cobalt’да бўлган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда Наманган вилояти миқёсида ЙҲХБ масъуллари томонидан трактор ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича қатъий назорат қилинмоқда.

Мавзуга оид