Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизмати кўрсатиш соҳасида қарийб 100 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланди
Давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 99 883 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Фото: Kun.uz
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, шундан 81 458 таси муддат бузилиши, 7 115 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 4 593 таси тўғридан тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 113 таси асоссиз рад этиш, 10 таси ваколатли орган қонуний талабини бажармаганлик ҳамда 4 594 таси бошқа турдаги қонунбузилишларни ташкил этади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 837 та тақдимнома киритилган, 405 та профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда 973 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 065 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 33 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 973 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Мавзуга оид
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
21:01 / 28.02.2026