
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бу йўлларни таъмирлаш ишлари сабабли амалга оширилади.
Қайд этилишича, юқоридаги кўчанинг Самарқанд дарвоза ва Навоий кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сақичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми - икки томонлама йўл қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.













