“1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги BMW русумли, 10 M 666 PA давлат рақам белгили транспорт воситаси “Ашхобод” боғи томондан “Технопарк” томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлни ўртасидан ажратувчи девордан ўтиб қарама-қарши томонга чиқиб кетади. Йўлнинг бу тарафида ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилади. ЙТҲ оқибатида жами 4 та машина турли даражада шикастланган”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Худойберганов.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
ЙТҲ сабабчиси бўлган BMW Фото: Kun.uz

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жиддий жабрланган Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академияси клиник шифохонасига олиб борилади. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай дастлаб ҳайдовчи, ундан бир неча соат ўтиб йўловчи вафот этади.

ЙТҲ натижасида энг кўп жабрланган Nexia-3 Фото: Kun.uz

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.