“Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар: кўргазма ярмаркаси доимий тарзда ўтказилади; ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирилади; 2023 йил 1 январга қадар ягона реестри юритилиши ташкил этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида тегишли ташкилотлар харид предмети ҳажми камида 10 фоизи миқдорида ўз ҳудудида реестрга киритилган корхоналар ишлаб чиқарган товарларни сотиб олади.
2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда “Имкониятлар маркази” фаолияти ташкил этилади.
“Имкониятлар маркази”: ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади; ногиронлиги бўлган шахслар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.










