Қўмита раиси ўринбосари туман ҳокими бўлди
Андижон вилоятида яна бир туманга янги раҳбар тайинланди.
Бекзод Умматов Андижон вилояти Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бекзод Ҳамзаевич Умматов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда «Ўзуйжойжамғармабанк» давлат акциядорлик банки Сергели филиали жамғарма касса амалиёти ва валюта айирбошлаш шохобчалари бўлимининг 7-сонли жамғарма касса назоратчиси вазифасидан бошлаган.
2005-2010 йилларда «Асака» ДАТБ Банклараро амалиётлар департаментида турли лавозимларда ишлаган, 2011 йилдан Аксилмонополия қўмитасида иш бошлаган, 2017 йилда Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтган.
2019 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Асака туманига 2020 йил сентябридан буён ҳокимлик қилиб келган Мансурбек Алихонов 2022 йил сентябрида президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигидаги йиғилишда ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024