Ўзбекистон | 08:11 / 18.10.2022
5278
1 дақиқада ўқилади

БААнинг Masdar компанияси Сурхондарёда қуёш электр станцияси қурмоқда

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан Masdar компанияси (БАА) вакиллари ўртасида мазкур қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси жорий этилишини ўрганишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Осиё тараққиёт банки, «5 пойтахт», Green Business Innovation компаниялари вакиллари, фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирок этди.

Суҳбат чоғида лойиҳани амалга ошириш жараёни, қурилиш навбатдаги босқичи доирасидаги ишларга тайёргарлик бориши, Шеробод шаҳри ва унга туташ ҳудудлар бўйлаб юқори вольтли линияларни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Лойиҳа техник параметрлари ҳар томонлама таҳлил қилингандан сўнг уни ўз вақтида амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Президент қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида БААнинг Masdar компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид