Ўзбекистон | 11:22 / 19.10.2022
7565
1 дақиқада ўқилади

Наманган шаҳрида халқаро асал фестивали ўтказилади

Жорий йил 28–30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади.

Фото: flickr.com

Фестиваль давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Тадбир иштирокчилари асал маҳсулотлари, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйлари ҳақида барча маълумотларни билиб олиш, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, асаларичилик ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш, асал бир нечта навларини татиб кўриш имконига эга бўлади.

Тадбир дастуридан республикада қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Илмий-амалий конференция» ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик асаларичилик соҳасидаги мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестиваль доирасида «Энг яхши қадоқланган асал» ва «Энг табиий асал» номинациялари бўйича танловлар ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид