Самарқандда ЙТҲда икки киши вафот этди. Қурбонлардан бири – уч кунлик чақалоқ
Жомбойда “Spark” қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, “Neхia” билан тўқнашиши оқибатида “Spark” ҳайдовчиси ва туғуруқхонадан олиб келинаётган уч кунлик чақалоқ вафот этди.
Kun.uz Самарқанд вилояти ИИБдан олган маълумотга кўра, 18 октябр куни соат 13:40да Жомбой тумани Кўкгумбаз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-502 автомобиль йўлининг 10-км “Ширинкент-Ғазира” йўналишида одамлар ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлган.
Ҳайдовчи Н.Н. бошқарувидаги “Spark” руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва А.А. бошқарувида ҳаракатланиб келаётган “Nexia”га бориб урилган.
Kun.uz'нинг аниқлик киритишича, “Spark” ҳайдовчиси Н.Н. ва “Neхia” ичида бўлган чақалоқ ҳодиса жойида вафот этган. Туғилганига 3 кун бўлган чақалоқ туғуруқхонадан олиб кетилаётган бўлган.
“Neхia” ҳайдовчиси ва ундаги йўловчилар жиддий тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
17:41 / 12.11.2024
Тошкентда йўловчи ташувчи автобус бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этди
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
21:11 / 11.11.2024