17 октябр куни кечқурун Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси рухсат этилган меъёрдан 42 баробарга ортиб, 212 мкг/м³га етди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон пойтахти бир муддат дунё бўйича ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлиб турди.

Тошкент ўтган йилнинг 6 ноябрида ҳам худди шундай статусга “кўтарилганди”. Ўшанда қум бўрони рўй бериб, ҳаводаги PM-2,5 дисперс зарралари миқдори 600-700 мкг/м³ни ташкил этганди.

Ҳаво ифлосланиши – бевақт ўлимлар демакдир

Ҳаво ифлосланиши сабаб дунёда ҳар йили 6,5 миллион киши ҳалок бўлади. Айниқса, охирги 20 йил ичида рақамлар 2 баробар ўсган.

Ҳавода ифлосланиш даражаси ортганда кўз қичишиши, нафас қисилиши, нафас олишнинг қийинлашиши, нафас олиш йўлларининг қичишиши ва йўтал каби илк белгилар намоён бўла бошлайди. Бу каби белгилар бошқа касалликларда ҳам кузатилиши мумкин. Аммо аломатлар кўпчиликда такрорланса, бу – ҳавонинг хавфли ифлосланишидан сигнал бўлиш эҳтимоли юқори.

Ифлосланиш даражаси қандай аниқланади?

“Ўзгидромет” Тошкентнинг бир нечта нуқталарига ҳаво сифатини автоматик мониторинг қилиб борувчи станцияларни ўрнатган. Шунингдек, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам (бошқа кўплаб давлатлардаги Америка элчихоналари каби) ҳаво сифати детекторлари бор.

“Ўзгидромет” станциялари қайд этган маълумотларни monitoring.meteo.uz сайтида кузатиб бориш мумкин. Шунингдек, Air Quality Index (IQAir) – Ҳаво сифати индекси портали ҳам дунёнинг йирик шаҳарлари ҳавосини мониторинг қилиб боради ва реал вақт режимидаги рейтингни юритади. Портал Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни “Ўзгидромет”нинг Халқлар дўстлиги