Қайд этилишича, бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:
ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;
таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун: миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача; халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.
Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади.
Фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун: туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача; республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача; халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача; замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача; ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилгани учун 30 фоизгача; ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.











