Жами, “долзарб 40 кунлик” доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан 70 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.
Бундан, асосий эътибор ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, сувсизликка чидамли, тез ўсадиган япроқ ва игна баргли ҳамда мевали дарахтлар кўчатлари танланишига қаратилди. Айни кунларда станция ва марказларда кўчатларни ўтқазиш баробарида, кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган ерларни юмшатиш, ортиқча чиқиндилардан тозалаш, суғориш тизимини назоратдан ўтказиш каби ишлар ҳам олиб борилмоқда.


Айни кунгача “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан лойиҳа доирасида 26 гектар ер майдонига жами 16 мингга яқин туп дарахт ва бута кўчатлари экилишига эришилди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими ва “Яшил макон” лойиҳаси асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Алимкент кўчаси бўйлаб дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Ўтган йили бу ерда лойиҳа доирасида замонавий “яшил боғ” ва тутзор барпо этилган эди.



Навоий ИЭС жойлашган ҳудуд ёз кунларида ўзининг жазирамаси, қишда эса қуруқ совуқ об-ҳавоси билан изоҳланади. Қишин-ёзин ҳарорат мўътадиллигини таъминлаш учун электр станцияси атрофида “Яшил белбоғ” лойиҳасини амалга ошириш ўзининг натижасини бермай қолмайди.































