Ўзбекистон | 14:30 / 02.11.2022
9940
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик уламолар АҚШдаги ватандошлар билан учрашади

9-19 ноябр кунлари ўзбекистонлик имомлар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Қамариддин Баҳриев Америка Қўшма Штатларига сафар қилиб, ватандошлар билан учрашади.

Фото: muslim.uz

Уламоларнинг сафари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан Kun.uz'га маълум қилишларича, ватандошлар билан учрашувлар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:

  • 9-10 ноябр кунлари Филаделфиядаги Isabet Academic Campus’да, маҳаллий вақт билан соат 04:00 да;
  • 11 ноябр куни Нью-Йоркдаги Imam Abu Hanifa масжидида, соат 12:00 да;
  • 12 ноябр куни Нью-Йоркдаги Emir Palace ресторанида. Соат 11:00 да;
  • 13-14 ноябр кунлари Синсиннати шаҳридаги (Оҳайо штати) West Chester Township’да соат 16:00 да;
  • 16 ноябр куни Чикагодаги Masjid-ul-Islam масжидида, соат 06:00 да;
  • 18-19 ноябр кунлари Орландо шаҳридаги Al-Bukhari исломий марказида, соат 12:00 да.
Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид