“Ислоҳотларни давом эттириш зарур”

Анна Бьерде, Жаҳон банки вице-президенти:

Фото: Uzbekistan Economic Forum

— Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилдан буён ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сезиларли муваффақиятларга эришди. Шу билан бирга, глобал инқирозлар ва ноаниқлик даврида ташқи таъсирларга яхшироқ бардош бериш мақсадида ҳамда барқарор ва инклюзив иқтисодиёт қуриш учун ислоҳотларни давом эттириш зарур.

“Энергетика тармоғи ислоҳотлари тарифлар бўйича давом этади”

Мунир Ферозий, Халқаро молия корпорациясининг (ИФС) минтақавий менежери ва раҳбари

Фото: Uzbekistan Economic Forum

— Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форумида “Энергетика тармоғи: иқтисодий ўсишнинг асосий омили ва хорижий инвестициялар” мавзусидаги сессияда модераторлик қилдим.

Муҳокама қилинган бир нечта асосий мавзулар:

  • Ўзбекистон энергетика тармоғи ислоҳотлари йўлидан боради. Бу тарифлар бўйича давом этади;
  • 2030 йилга бориб энергия ишлаб чиқариш қувватлари 13 ГВтдан 29 ГВтгача ўсиши бўйича улкан режалар мавжуд;
  • 2026 йилга бориб қайта тикланадиган манбалар энергия таъминотининг 25 фоизини ташкил этиши кутилмоқда;
  • тарқатиш ва узатиш қувватига катта миқдорда сармоя киритилиши режалаштирилган.
  • энергетика тармоғига жалб қилинадиган инвестицияларда хусусий сектор муҳим роль ўйнашда давом этади;
  • Ўзбекистон сармоядорлар учун танлаган манзилга, қўшни давлатлар учун эса ўрнак бўладиган давлатга айланди.

Мени ва бошқа барча иштирокчиларни қизиқарли суҳбатга таклиф қилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига раҳмат айтаман. 

“Давлат иқтисодиётни бошқаришидан иложи борича тезроқ четланиши керак”