Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра, қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шоира Қаҳрамоновна Абдусаттарова — Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлган.

Ш. Абдусаттарова 2005 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида пойтахтдаги 50-сон оилавий поликлиникада шифокор, бош шифокор муовини, бош шифокор каби вазифаларда ишлаган.

Санжар Фозилович Мавлонов — Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.

С. Мавлонов 2003 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти, сўнг Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида 1-тоифали мутахассис, бош мутахассис, Тошкент тиббиёт коллежи директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида бош мутахассис каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

Севара Рихсибаевна Ҳусанова — Сергели туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.

С. Ҳусанова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сон оилавий поликлиникада бош шифокор муовини, бош шифокор, ушбу туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари каби масъул вазифаларда ишлаган. 

Саидахон Шуҳратовна Мирраҳимова — Янгиҳаёт туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.