Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамкасблари картасидаги пулни ўзлаштирган профессионал футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Профессионал футбол клуби футболчилари, 1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган Қ.Б. ва 1994 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган А.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18 341 250 сўм пулларини ечиб олинганини билдирган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуби аъзоси, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи М.М. экани аниқланган.
М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганидан фойдаланиб телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўз қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширгани маълум бўлди.
М.М.га нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:47 / 04.05.2025
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов
10:41 / 22.02.2025
Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди
09:31 / 20.02.2025
Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди
19:54 / 12.02.2025