Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 2026 йилга бориб 8 ГВтга оширмоқчи
Европанинг EU Reporter ахборот-таҳлил порталида «Хорижий инвесторлар Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлашмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Kun.uz
Мақолада таъкидланганидек, энергетика соҳаси иқтисодиёт муҳим қисми бўлиб, 2021 йилда ялпи ички маҳсулот 17 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон 2026 йилгача қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси 25 фоизини ишлаб чиқариш мажбуриятини олган ва 2050 йилга бориб карбонат ангидрид чиқиндиларини нолга тенглаштириш бўйича мақсадни ўз олдига қўйган.
«Ҳукумат қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали яшил иқтисодиётга эришишни мақсад қилган энергетика секторини ўзгартириш тарафдори. Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 2026 йилга бориб 8 ГВтга, 2030 йилга бориб эса 12 ГВтга ошириш ниятида», дея Ўзбекистон энергетика вазири биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев сўзларидан иқтибос келтиради EU Reporter.
Мавзуга оид
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
20:09 / 03.02.2025