Сўзлашувда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.

«Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.