Ўзбекистон | 09:41 / 22.11.2022
3098
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Ўзбекистонга автомобиль мойлари экспортини бошлаши мумкин

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Innovation Trans Oil компанияси бош директори Ж.Ғиёсов ва Саудия Арабистонининг The Arabian Petrolium Supply Co. (APSCO) компанияси савдо менежери М.Раҳмон ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё».

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотлар экспортини бошлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

М.Раҳмон APSCO компанияси фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва уларнинг дунё бўйлаб экспорт йўналишлари билан яқиндан таништирди. Мулоқот чоғида APSCO компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиль мойларини Ўзбекистонга, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган картон маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт қилиш таклифлари муҳокама этилди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида билдирилган таклифларни пухта ўрганиш ва амалий ишларни бошлаш, Innovation Trans Oil ва APSCO компанияси ўртасида ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ҳамда имзолашга келишиб олинди.

Мавзуга оид