Ўзбекистон | 16:55 / 23.11.2022
7403
3 дақиқада ўқилади

ANOR «Biznes ko‘mak»

«Aввал пул, кейин маҳсулот»: ANORBANKʼнинг янги «Biznes ko‘mak» хизмати қандай қилиб  ўз вақтида қарзини тўламайдиган харидорлар муаммосини ҳал қилади   

Фото: ANORBANK

Янги хизмат билан харидорлар фоизсиз муддатли тўлов имкониятига эга бўлишади, дистрибютор ва ишлаб чиқарувчилар эса сотилган товар суммасини бир зумда олишади.

Тўловни чўзадиган харидорлар томонидан бир неча марта “куйган” кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи сотувчилар «Aввал пул, кейин маҳсулот» шиори остида ўз маҳсулотларини сотишга мажбур бўладилар. Маҳсулотни қарзга олгач, мижоз кўп важлар келтириб, товарни белгиланган вақтда тўлашига ишонтиради, пул йўқ дея шикоят қилади ва пул келиши билан у албатта тўлашини таъкидлайди.

Ишлаб чиқарувчи ёки дистрибютор, ўз навбатида, ишончсиз мижозга рад жавобини бериши мумкин, лекин ҳеч ким сотув режасини бекор қилмаган, шунинг учун, у икки ўт орасида қолади – юқори хатарли консигнация ёки сотувнинг бекор бўлиши натижасида компаниянинг даромади пасайиб боради.

ANORBANKʼнинг янги “Biznes ko‘mak” маҳсулоти эса ушбу муаммога ечим таклиф қилади.

“Biznes ko‘mak” билан ишлаб чиқарувчи ёки дистрибютор ўз харидорига маҳсулотни жўнатади, ANORBANK эса харидор ўрнига ишлаб чиқарувчи ёки дистрибюторга банк комиссиясини ҳисобга олмаган ҳолда 100% тўловни амалга ошириб беради. Шунда харидор банкка 1-6 ой ичида маҳсулот суммасини бир тийин ҳам ортиқча тўламасдан бўлиб- бўлиб қайтаради.

Мижозларининг маҳсулот учун дарҳол тўлов амалга ошириш имконияти йўқлиги ёки уларнинг бизнес юритиш модели сабаб муаммога дуч келаётган ишлаб чиқариш, тарқатиш, дилерлик компаниялари вакиллари хизматга юқори қизиқиш билдиришмоқда.

Икки xил вариантни кўриб чиқамиз:

“Biznes ko‘mak” билан

“Biznes ko‘mak”сиз

“ANORBANK – масофадан туриб банк хизматларини тақдим этувчи биринчи маҳаллий рақамли банк. Бизнинг вазифамиз - мижозларимизга рақамли банкингнинг барча қулайликларини тақдим этишдир. Банкимизнинг Б2Б сегментидаги мижозлар сони 2021 йилга нисбатан 2,3 баробарга ошди. Бу ўсиш мижозларга хизматларимиз маъқул келиши, айниқса масофавий банкинг хизматларимиз ва мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматларининг қулайликлари билан боғлиқ.

Умид қиламизки, янги “Biznes ko‘mak” маҳсулотимиз ҳам ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар, шунингдек, харидорларнинг маҳсулот етказиб беришни молиялаштириш борасидаги бош оғриғини ечишга ва ўз уринишларини муҳимроқ бизнес вазифаларига йўналтиришга ёрдам беради”.

Банк раисининг биринчи ўринбосари  Нажмитдинов Элёр Рустамович

Батафсил маълумот 1290 рақами ёки https://www.anorbank.uz/business/ сайти орқали

ANORBANK “Biznes ko‘mak” – эркин яша!

Реклама

Мавзуга оид