Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда сут ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани ишга тушириши мумкин
Ўзбекистон элчихонасида Dina Farms компанияси ижрочи директори Оманулло Саад билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Унда Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кўламларини кенгайтириш ҳамда мамлакатда сут маҳсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Dina Farms ижрочи директори ўзбек томонини компания фаолияти билан таништирар экан, мамлакат тадбиркорларини жорий йил 5-7 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида ўтказиладиган Food Africa 2022 халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди. Унинг айтишича, халқаро кўргазмада қатнашув музокаралар ўтказиш учун ҳам қулай имконият яратади.
Dina Farms компания 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда корхона томонидан 40 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва ички бозорга етказиб берилади. Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар фақат табиий сутдан тайёрланади.
Мавзуга оид
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026