HONOR 70 – ўзгача телефон ишлатишни истаганлар учун
Телефон харид қилувчилар қурилманинг икки жиҳатига эътибор қаратишади: бири камераси ва бири унинг қувват етиш даражаси. Бугун бир ой мобайнида синовдан ўтказилган телефоннинг айнан шу параметрлар билан боғлиқ томонлари ҳақида гаплашамиз. Бу қурилма HONOR 70. HONOR 70 смартфони HONOR N серияли смартфонлар авлодининг охирги версияси бўлиб, ажойиб дизайн ва кўринишга эга. Ўзига хос телефон ишлатишни хуш кўрувчилар иккиланмасдан танлашга арзийди.

Кучли камералар – сифатли тасвирлар гарови
Қурилманинг асосий камераси IMX 800 ултра сенсорли, 54 мега пикселга эга. Иккинчи камераси эса супермакро функциясига эга 50 МП ултра кенг бурчакли объектив, шунингдек 32 МП олд камера.
Бу телефонда бошқа қурилмаларда топилмайдиган ажойиб функция бор. Бу смарт фокус. Ҳар қандай фойдаланувчи учун ушбу функция муҳим ҳисобланади. Агарда бир жараённи ва ўша жараёндаги маълум шахсни тасвирга олиш керак бўлса иккита камера ишлатиш керак. Смарт фокус эса ушбу жараённи осонлаштиради. Белгиланган одам хоҳ вертикал, хоҳ горизонтал кўринишида тасвирга олиш мумкин.
Тасвир сифати эса алоҳида эътирофга эга. 4к ҳажмда 30 ФПС FullHD форматда эса 60 ФПС тезликда суратга олади. Олд ва ҳам орқа камераларнинг стабилизатори ажойиб уйғунликни таъминлайди.
Тунда ҳам сифатли суратлар ва видео олиш имконияти
HONOR 70 оптималлаштирилган фаолиятни яратади ва ёруғлик бўлмаган шароитда ҳам суратга олиш имкониятларини яхшилайди. Энди фойдаланувчи қоронғиликда ҳам унутилмас суратларни муҳрлаши мумкин.
Телефоннинг комплектида HONOR SuperCharge 66 ватлик қувватлагич бор. Бу эса сизга қурилмани 20 дақиқа ичида 0 дан 60 фоизга етадиган қувватни беради. Ишлаш жараёнида қувват сарфи юқори эмас.

Дизайн ҳақида – юпқа ва симметрик

















