Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда номаълум шахслар бир аёлни мажбуран машинага солиб олиб кетгани акс этган видео тарқалди
Видеода зўравонлар 70 R 300 SА давлат рақамли Tracker автомобилида бўлгани акс этган. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ тезкор чоралар кўраётгани маълум қилинди.
“Сукут сақлама” (Nemolchi.uz) лойиҳаси бир қиз кўчада автомобилга мажбуран солиниб, олиб кетилгани акс этган видеони эълон қилди.
Видеода Tracker автомобили кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллада тўхтаб, ундан иккита эркак тушгани, йўлда кетаётган қиз уларни кўриб қочгани, эркаклар қизни қувиб етиб, судраганча машинага солиб, олиб кетгани кўринади. Қора рангли автомобил рақами – 70 R 300 SA.
“Сукут сақлама” каналида ёзилишича, воқеа Тошкентда бўлган. Видеоёзувда бугунги сана – 24 ноябр, соат 07:35 кўрсатилган.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, воқеа юзасидан шаҳар ИИББ томонидан тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026