Ўзбекистон қанчалик камбағаллик давлатлигини кўриш учун Тошкентдан бир қадам ташқарига чиқиш кифоя. Пойтахтга чегарадош Юқори Чирчиқ туманидаги Ёшлик ва Тинчлик маҳаллалари ҳудудига кирувчи Ўзбекистон, Оқибат ва Бахт кўчаларида одамга ўхшаб юриб бўлмайди – одамлар ёзда чангга, қишда лойга ботади.
Куздан баҳоргача ёмғир сабаб ички йўллар катта кўлмакларга тўлиб қолади. Таксичилар кўпинча бу кўчаларга киришни хоҳламайди – машинангиз бўлмаса, катта йўлдан уйингизгача лой кечиб боришга мажбурсиз.
Ўнлаб йиллардан бери асфалтланмаган бу кўчалар қачон эпақага келиши мутлақо номаълум. Туман ҳокимлиги бу кўчалар давлат дастурига киритилмаганини рўкач қилиб, одамларга “Ташаббусли бюджет”да овоз йиғиб, ютиб чиқишга чақиряпти.

Ёшлик ва Тинчлик маҳаллалари илгари бир ҳудуд бўлиб, Ийк-ота деб номланган. Ҳудуднинг бир қисми Тошкент шаҳри Бектемир туманига ўтказилгач, ҳозирда ҳудуд иккига бўлинган.
Биз гаплашган маҳалла одамлари бу ерга кўчиб келганларидан бери шу аҳвол экани, мурожаат қилмаган жойлари қолмагани, кўпроқ ёмғир ёғганида ҳовлиларигача сув кириши, бунинг учун алоҳида чуқурлар қазишганини айтишди. Одамларнинг арз-додини видеолавҳамизда томоша қилинг, биз мақолада туман ҳокимлигининг иддаосига эътибор қаратамиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Худойбергановнинг айтишича, Ёшлик ва Тинчлик маҳаллаларидаги ички йўлларнинг айримларини асфалтлаш масаласи шу йил октябр ойида қабул қилинган президент қарорига киритилган.
“Дўстлик кўчаси 500 метр, Яхши ният кўчаси 300 метр, Ойдин кўчаси 500, Жўшқин кўчаси 300 метр асфалтлаштирилади Ички йўллар учун 900 млн сўм ажратилган, бунинг учун лойиҳа смета ҳужжатлари ҳам тайёрланган. Лойиҳа шу йил сўнггига қадар амалга оширилиши







