Ўзбекистон | 08:24 / 26.11.2022
3786
3 дақиқада ўқилади

Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини текшириш қоидалари тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистонда текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ:

Транспорт вазирлиги авиация ҳодисалари бўйича текширишлар ўтказилишини ташкиллаштиришга масъул ҳисобланади ва унга текшириш ўтказишда мустақиллик берилади;

текширув оғирлиги 2250 кгдан юқори бўлган ҳаво кемалари (учувчисиз учиш аппаратлари) билан содир бўлган авиация инцидентлари бўйича ўтказилади;

глобал аҳамиятга эга бўлган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия ИКАОга юборилади. ИКАО –  Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (Ўзбекистон 1992 йил 12 ноябрдан буён мазкур ташкилот тўлақонли аъзоси ҳисобланади). 

Қарор билан фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистонда текшириш қоидалари тасдиқланган бўлиб, уларга кўра:

авиация ҳодисалари авиаҳалокатлар (одам ўлимига сабаб бўлган – фалокат, одамлар ўлимига сабаб бўлмаган – авария), авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларига таснифланади; 

авиаҳалокатлар ҳақида хабар топган шахслар зудлик билан маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаро авиацияси ташкилотига маълум қилиши керак; 

авиаҳалокат ҳақида хабар топган диспетчерлик хизматлари зудлик билан Транспорт вазирлиги, ДХХ Транспорт бошқармаси, Транспорт прокуратураси ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларига юборади;
 
Транспорт вазирлиги хабарни Вазирлар Маҳкамаси, ФВВ, ИИВ, ДХХ, Қуролли Кучлар Авиация парвозлари хавфсизлиги хизмати, Транспорт прокуратураси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси марказий қўмитаси (хорижий мамлакат ҳаво кемаси билан боғлиқ авиаҳалокатлар бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхонани ҳам хабардор қилади); 

текшириш Транспорт вазирлиги томонидан ижро ҳокимияти органлари, прокуратура, ҳаво кемасини ишлаб чиқувчилари, эксплуатантлари, ҳаво кемаси рўйхатдан ўтган мамлакат вакиллари ва Ўзбекистон бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралари иштирокида ўтказилади;
 
текшириш материаллари ҳисобот тасдиқлангандан сўнг беш кунлик муддатда терговни амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга, Транспорт вазирлиги, кема эксплуатанти (эгаси), авиаҳалокат метеошароитлар билан боғлиқ бўлса – Ўзгидромет, Мудофаа вазирлигига юборилади.

Мавзуга оид