Озод қилинган Херсонда электр энергияси таъминоти қайта тикланди
Озод қилинган Херсонда электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко маълум қилди.
«Ваъда берганимиздек - биз буни бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида амалга оширдик. Биринчи навбатда шаҳарнинг муҳим инфратузилмасини, сўнгра дарҳол маиший истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаймиз», - деб ёзади у Telegram-каналида.
Тимошенко Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати («ГСЧС»), полиция, электрчилар ва маҳаллий ҳокимият ходимларига бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан олдин Кирило Тимошенко Украинанинг барча ҳудудларига электр энергиясини етказиб бериш бошлангани тўғрисида хабар берганди.
«Биринчи навбатда, муҳим инфратузилма объектлари тармоққа уланди, маиший истеъмолчиларни улаш босқичма-босқич давом этмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Европарламент Европа шаҳарлари маъмуриятига Украинага турли турдаги бир неча юзлаб электр генераторларини юборишга рухсат берувчи ташаббусни эълон қилганди.
Европа шаҳарлари тармоғи Eurocities ва Европа Парламенти Россия ракета ҳужумларидан жиддий зарар кўрган Украинанинг муҳим инфратузилмаси ишини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Умид генераторлари» кампаниясини бошлади. Бу ҳақда Европарламент раҳбари Роберта Мецола ва Eurocities раҳбари, Флоренция мэри Дарио Нарделла матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
Мавзуга оид
08:10
Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
09:14 / 18.11.2024
1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ошхона фош этилди
09:00 / 13.11.2024