Жаҳон | 18:16 / 26.11.2022
8723
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон Сенатига сайловлар санаси маълум қилинди
Парламентнинг юқори палатасига сайлов 2023 йил 14 январда бўлиб ўтади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати (юқори палатаси) депутатлари учун сайловни 2023 йил 14 январга тайинлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
«Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутатларининг 2023 йилда конституциявий ваколат муддати тугаши муносабати билан Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутатлари сайловини 2023 йил 14 январга тайинлаш тўғрисида қарор қабул қиламан», — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
26 ноябр куни Қосим-Жўмарт Тўқаев қасамёд қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024
Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак — президент
12:11 / 19.11.2024