Гиресун савдо-саноат палатаси раиси Шукру Атаун ва вилоят саноат зонаси раиси Мете Бахадир Йилмаз билан бўлиб ўтган алоҳида музокаралар натижаси ўлароқ, яқин вақт ичида турк саноатчиларидан иборат делегациянинг мамлакатга амалий сафарини уюштиришга келишиб олинди.
Zara, H&M ва C&A каби дунёга машҳур брендлар учун тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берувчи - Kepsil Tekstil компанияси бош директори Али Фатўғли Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Гиресун вилояти Қора денгиз ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳолиси сони 456 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Ҳудудда саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм саноати равнақ топган. Вилоятда 2 та саноат зонаси ҳамда халқаро денгиз бандаргоҳи мавжуд.
Минтақа экспорти салмоқли қисмини ёғочсозлик, қадоқлаш, асбоб-ускуна, пардоз-андоз буюмлари, фундук, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ташкил этади.

















