«ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин Россия қўшини Донецк областидаги Бахмут шаҳрини қуршаб олишга яқин тургани ҳақида айтди. Украина томони бу баёнотни тасдиқламади. Дмитрий Песков россиялик ҳарбийлар Запорижжя АЭСни тарк этишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарни рад этди, бу ҳақда аввалроқ Украинанинг «Энергоатом» компанияси раҳбари Петро Котин маълум қилганди. Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг айтишича, Украинада электр энергиясидан доимий узилишлар баҳорга қадар давом этиши мумкин. Ростов, Белгород, Брянск, Курск ва Новокузнецкда бомбапанагоҳлар жойлашуви кўрсатилган табличкалар пайдо бўлди. «Единая Россия» Сахалиндан бўлган ҳарбийларнинг оналари ва турмуш ўртоқларини «ДХР»га «командировка»га жўнатди — улар «гуманитар ёрдам етказилишини назорат қилиши» ва «ҳарбий хизматчиларнинг талаблари қандай бажарилаётганига гувоҳ бўлиши» учун.

Қуйида 28 ноябр, урушнинг 278-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Херсон областида россиялик ҳарбийлар томонидан қатл этилган аҳоли вакилларининг жасадларини эксгумация қилиш жараёни

Украина бош прокурори офисига кўра, Херсон областининг Правдино қишлоғида 12 апрел куни россиялик ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларидан етти кишини шафқатсизларча ўлдирган — олти эркак ва бир аёлни. Уларнинг қўл-оёқларини боғлашган ва яқин масофадан туриб, энсадан отишган. Кейин жиноят изларини яшириш учун россияликлар жасадлар қолдирилган уйни портлатиб юборишган. Кейинроқ маҳаллий аҳоли вакили харобалар остидан жасад қолдиқларини топган ва уларни дафн этган. Херсон областининг Россия томонидан озод этилган ҳудудининг бир қисми ноябр ойида озод этилди — энди полиция ва суд тиббиёт экспертлари етти жасад қолдиқларини эксгумация қилиши мумкин.

Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images