Россия бош вазири Михаил Мишустин 1-2 декабр кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси маълумотларига таяниб Podrobno.uz хабар берди.

Мишустин Самарқандда бўлиб ўтадиган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этади. Ўзбекистон томонидан делегацияга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилади.

Форумда транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш, қўшма саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки мамлакат кичик ва ўрта бизнес ҳамкорлиги каби масалалар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.