Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда ишсиз ёшларга қуёнчилик фаолиятини ташкил этиш учун субсидия ажратилади
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа мақсади Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш агентлиги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш агентлиги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритишдан иборат.
Бунда, Маҳаллабай ишлаш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан Қорақалпоғистонда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уй шароитида қуёнчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида қуён, махсус қафас ва озуқа (ем) сотиб олиш учун субсидия ажратиш юзасидан тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
Лойиҳа билан субсидия бериш тартибини такомиллаштириш орқали Қорақалпоғистонда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга уй шароитида қуёнчиликни ташкил этиш учун:
- қуён сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдори 6 бараваригача;
- махсус қафас сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдори 6 бараваригача;
- махсус озуқа (ем) сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдори 2 бараваригача субсидия ажратиш орқали уларни ўзини ўзи банд қилиш, қўшимча даромадга эга бўлиши, натижада ҳудудда ишсиз ёшлар сонини камайтириш имконини беради.
Мавзуга оид
14:43 / 04.10.2025
Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" халқаро фестивали бўлиб ўтади
08:50 / 26.09.2025
Қорақалпоғистонда аёл судялар улуши мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткичга етди
13:46 / 23.09.2025
Қорақалпоғистон ёшлари учун давлат ОТМга 500 та мақсадли квота ажратилди
13:26 / 23.09.2025