Херсон областининг Украина назоратидаги қисми раҳбарияти Днепрнинг чап соҳилидаги аҳоли эвакуацияси ҳақида эълон қилди. Бу ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар фаоллашиши кутилмоқда. АҚШ Давлат департаменти «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини «алоҳида ташвишга сабаб бўлувчи» ташкилот деб атади — Африкада диний эркинлик тўғрисидаги қонунларни бузгани учун. Россия ва Беларус ҳарбий хавфсизлик шартномасига ўзгартиришлар киритди — аммо ҳозирча қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани ва бу нимани англатиши ноаён. G7 давлатлари ва Австралия Евроиттифоққа қўшилиб, Россия нефтининг бир баррели учун 60 доллар чегарасидаги нарх белгилаб қўйди. Бу вақтда, Financial Times нашри ёзишича, Россия нефт экспорти учун эски танкерлардан «соядаги флот» тузишга киришди.
Қуйида 3 декабр, урушнинг 283-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Бахмут фронтидаги украин ҳарбий хизматчилари

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA






























