09:25 / 05.12.2022
4312

Ўзбекистон импорт телевизорларни асосан Хитойдан сотиб оляпти 

Ўзбекистонга 10 ойда 115,1 мингта телевизор импорт қилинган.

Фото: iStock

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 31,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 115,1 мингта телевизор импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 23,9 мингтага ошган. 
 
Ўзбекистон 16 та давлатдан телевизор импорт қилган. 
 
Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 65,5 мингта.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 45,3 мингта;
  • Индонезия – 3,1 мингта;
  • Польша – 597 та.
Top