Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Корея Республикасидаги йирик шаҳарлардан бири Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гюм билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Улсандаги корхоналарда 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.