АҚШ Киевга 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаяпти
АҚШ Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаб қўйди, деб хабар бермоқда AP.
Агентлик маълумотларига кўра, унинг таркибига 80 минг дона гаубица снарядлари, HIMARS ўқ-дорилари, HUMVEE ҳарбий машиналари, генераторлар, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумига қарши ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари киради.
Расмий равишда Киевга янги ёрдам 9 декабрда эълон қилиниши керак.
6 декабрь, сешанба куни АҚШ Конгрессидаги тегишли қўмиталар 1 октябрда Қўшма Штатларда бошланган 2023-молия йили учун Миллий мудофаа тўғрисидаги қонунни (National Defense Authorization Act, NDAA) келишиб олди.
Унга кўра, NDAA Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг таъминланиши устидан назорат бўйича Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (Ukraine Security Assistance Initiative, USAI) доирасида 800 миллион доллар (746 миллион евро) маблағ ажратади.
Reuters маълумотларига кўра, бу АҚШ президенти Жо Байден жорий йил бошида сўраганидан 500 миллион доллар (478 миллион евро)га кўпдир.
USAI пакети «АҚШнинг Украинани энг долзарб эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, узоқ муддатда унинг суверенитетини ҳимоя қилиш учун Украина Қуролли кучларининг салоҳиятини ошириш орқали уни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди», деб маълум қилди Пентагон.
Мавзуга оид
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024