Чилонзордаги мактаб ўқувчилари шам ёруғида дарс ўтишганига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 280-мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтаётгани акс этган суратлар тарқалган. Чилонзор тумани ҳокимияти изоҳига кўра, бу сурат шу йилнинг 6 декабрида олинган бўлиб, ўша куни мактаб жойлашган мавзеда катта носозлик юз берган, шу сабабли ўқувчилар чироқсиз дарс ўтишган.
Расмий муносабатда қайд этилишича, мактаб жойлашган ҳудудда ортиқча юклама бўлгани туфайли трансформатор подстанциясида шахмат тахтаси тартибида электр қуввати вақтинча ўчирилган.
“Ўша куни мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. Булутли об-ҳаво туфайли эрталаб синфхоналарда одатдаги кунларга қараганда ёруғлик пастроқ бўлгани учун ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан шам ёққани маълум бўлди”, – дейилади изоҳда.
Қўшимча қилинишича, электр таъминотидаги муаммо бўйича мактаб маъмуриятининг Чилонзор туман халқ таълими бўлими ва ҳокимлик ҳузуридаги штабга хабар етказилган ва шунга кўра 7 декабр куни тармоқдаги муаммо туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилган.
Ҳозирда мактаб электр қуввати билан тўлиқ таъминланган.
Мавзуга оид
15:53
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
08:40 / 21.10.2024
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда уч киши жароҳатланди
14:09 / 07.10.2024