Ўзбекистон ва Миср сут ва пишлоқни биргаликда ишлаб чиқармоқчи
Food Africa 2022 кўргазмасида иштирок этган Хоразм вилояти ҳокимияти вакиллари ва ишбилармонларидан иборат делегация Миср сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Dina Farms компанияси ижроия директори Омонуллоҳ Саъад билан учрашди, деб хабар беради “Дунё”.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда сут ва пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилди.
Миср томони маълумотига кўра, Dina Farms компанияси 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, сут фермасида 15 минг бошдан ортиқ қорамол боқилиб, улардан 8 минг донаси соғин сигирларни ташкил этади. Корхона 10 минг гектар ер майдонига эга бўлиб, унда картошка, буғдой, маккажўхори ва қанд лавлагиси каби экинлар етиштирилади.
Томонлар сут маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришда ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди. Мазкур йўналишдаги истиқболли лойиҳаларни ўрганиш мақсадида Dina Farms компанияси вакиллари 2023 йил март ойида Хоразм вилоятига ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:38
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024