Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АИ-80 маркадаги бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг билдиришича, АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилиниши натижасида яқин кунларда ушбу маркадаги бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда.
«АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилиниши АЁҚШларда ушбу маркада сотилаётган ёқилғининг нархи 1000-1200 сўм арзонлашишига олиб келиши керак. Бугунги кунда АИ-80 бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда нарх ошишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, 5500 сўмлик нархни яқин кунларда кўришимиз мумкин», - дея энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:42 / 14.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи Марказий Осиёда энг юқори экани маълум бўлди
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026