Янги йил байрами муносабати билан шу йилнинг 18, 20, 23, 25, 27, 30 декабр ва 2023 йилнинг 3, 6, 8, 10, 13, 15 январ кунлари Тошкент –Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу 12 та қатнов белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади. Унга кўра,
156-сонли Тошкент — Урганч йўналиши:
Тошкент 00:05 — Урганч 14:23
155-сонли Урганч — Тошкент йўналиши:
Урганч 17:35 — Тошкент 06:54
Қўшимча қилинишича, фуқароларга яна бошқа маълумотлар ҳақидаТошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Шунингдек, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ҳавола[s1] орқали харид қилиш мумкинлигини эслатиб ўтган.

















