АҚШ гипертовушли ракета прототипини муваффақиятли синовдан ўтказди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари AGM-183А гипертовушли ракетасининг тўлақонли прототипини биринчи марта учирди. Илгари унинг тезлатгичининг ишлаши синовдан ўтказилганди. Қурол яхши ҳимояланган ердаги нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 12 декабрь, душанба куни AGM-183A ARRW (Air-Launched Rapid Response Weapon) гипертовушли ракетасининг тўлақонли прототипи биринчи синовларини эълон қилди. Boeing B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти Калифорния жанубий қирғоқлари яқинида снарядни учирди. Ракета товуш тезлигидан беш баравар юқори тезликка эришди, режалаштирилган траектория бўйлаб парвоз қилди ва белгилаб қўйилган нуқтада портлади.
Биринчи марта AGM-183А барча функционал қисмлари билан яхлит ҳолда синовдан ўтказилди. Олдинги учиришлар пайтида унинг тезлатгичи ва гипертовушли қуролларнинг бошқа компонентлари ишлаши синовдан ўтказилганди. Ракетани лойиҳалаш бошланганидан унинг муваффақиятли тўлиқ синовдан ўтказилгунига қадар беш йил ўтди, деди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қурол-яроғ дастури ижрочи директори, бригада генерали Жейсон Бартоломеи.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ARRW каби аниқ бошқариладиган қуроллар уларнинг жанговар имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришини кутмоқда. Бундай ракеталарнинг тезлиги ва ҳаракатланиш қобилияти уларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олишни қийинлаштиради, бу уларга яхши ҳимояланган ердаги нишонларни янада самаралироқ уриш имконини бериши керак.
Март ойида АҚШ расмийлари, CNN маълумотларига кўра. Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар жараёнида Россия томонидан гипертовушли ракеталардан фойдаланилганини эълон қилди. Август ойида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу «Россия 1» телеканалига берган интервьюсида Россия Украинада «Кинжал» гипертовушли ракетасини уч марта қўллаганини, у «ўзининг ажойиб ишлашини кўрсатганини» тасдиқлаган эди.
2021 йилда Америка оммавий ахборот воситалари ҳукумат доираларидаги манбаларга таяниб, Хитой ядро зарядини олиб юришга қодир гипертовушли қуролни синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 2021 йил октябр ойида бундай хабарларни рад этиб, космик кема синовдан ўтказилаётганини билдирди.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
16:59 / 18.11.2024