«Биз Россиянинг босқинчилик уруши, энергия ва озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиши оқибатларидан жиддий жабр кўраётган заиф мамлакатларга ёрдам беришда давом этамиз», — дейилади ҳужжатда. 

«Биз Украинанинг ҳарбий ва мудофаа техникасига бўлган фавқулодда эҳтиёжларини қондириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этамиз», Киевни «ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва воситалари» билан таъминлашга катта эътибор қаратамиз, дея таъкидлади G7. Бу ҳақда Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси баёнот берди.

Аввалроқ Ғарбнинг саноати ривожланган етти етакчи давлати ("Катта еттилик") ички ишлар вазирлари Россияни Украинага ракета ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақирганди ва айбдорларни жавобгарликка тортиш талабларини қўллаб-қувватлаганди. 

«Аввалгидек, Украинада тинч аҳолига қарши содир этилган энг даҳшатли жиноятлар ва фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилингани ҳақидаги кадрлар ҳар куни бизга етиб келади. Бунга чек қўйиш керак, Путин бу шафқатсиз урушга чек қўйиши керак», деди Германия ички ишлар вазири Ненси Фазер Гессен федерал ҳудуди Эбербах монастирида G7 мамлакатлари ички ишлар вазирлари конференцияси якунида.

Фезернинг сўзларига кўра, учрашув чоғида вазирлар «ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар терговини қандай тезлаштиришни муҳокама қилдилар, уруш жиноятчилари бир кун келиб судлар олдида жавоб беришлари керак». Конференция иштирокчилари, шунингдек, Украина полицияси ва адлия органларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга келишиб олдилар.