2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 9 та давлатга қиймати 2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 7,2 минг тонна анжир экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, анжир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп анжир экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади – 6,9 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 186 тонна;
- Қирғизистон – 84 тонна;
- Беларусь – 4,1 тонна.
2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп анжир экспорт қилган ҳудудлар:
- Хоразм вилояти – 2,7 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна;
- Наманган вилояти – 1,1 минг тонна.
















