Ўзбекистон | 17:33 / 15.12.2022
21188
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ва ҳокимларга бензин нархи сунъий ошиб кетишига қарши чоралар кўриш топширилди

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлиги ноқонуний уланишлар, ўғриликлар бўйича назоратни кучайтиришга масъул бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда вилоят ҳокимларига 10 кун муддатда объектларга бирма-бир бориб кўриб, шароит ва аҳолига хизмат сифатини яхшилаш, энергия сарфи ва йўқотишларни камайтириш бўйича таклиф бериш топширилди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, бугундан бошлаб ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамма кучини сафарбар қилиб, шароит оғир маҳаллаларда одамларни рози қилиш билан шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия, Энергетика вазирлигига ноқонуний уланишлар, ўғриликлар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.

«Умуман, энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши лозим.
Энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши керак», - деди давлат раҳбари.

Икки ой муддатда энергия таъминоти тизимини ўзгартириш, янги талабларга мослаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Аи-80 маркали бензин нархини тушириш учун 1 мартгача жорий этилган акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Бош прокуратура ва Монополия қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга:

  • биржа савдоларида ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш чораларини доимий кўриб бориш;
  • суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Мавзуга оид