Украина расмийлари: Харкив ва Полтава «светсиз» қолди
Украинанинг Харкив ва Полтава ҳудуди электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда ушбу ҳудудлар маъмуриятлари вакиллари хабар берди.
Полтава вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Дмитрий Лунин маълум қилди. Полтава электр энергиясиз қолди, деди шаҳар мэри Александр Мамай.
Ўз навбатида, Киев вилоятида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ишламоқда, деди вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олексий Кулеба. У аҳолини бошпаналарда қолишга чақирди. Украина пойтахти мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, портлаш овозлари шаҳарнинг Голосеевский, Деснянский ва Днепровский туманларида эшитилган.
Днепропетровск вилояти ҳам ҳужумга учради. Хусусан, Кривой Роҳ ракеталар билан ўққа тутилди, деб ёзди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкул Telegram’да.
Бундан ташқари, Харкивда эрталаб портлашлар эшитилди, деди шаҳар мэри Игор Терехов. «Инфратузилма объекти ракета ҳужумига учраган бўлиши мумкин. Электр билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин», деб ёзди шаҳар мэри Telegram’да. Кейинроқ Терехов шаҳарда электр энергияси ўчирилгани, бироқ барча иссиқлик пунктлари ишлаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский энергетика соҳасига 800 миллион евролик ёрдам кераклигини айтганди.
Украина ҳеч бўлмаганда ушбу иситиш мавсуми тугагунга қадар Европа энергетика тизимидан фавқулодда ёрдамга муҳтож, яъни Европа Иттифоқи давлатларидан 2 гигаваттгача бўлган электр энергияси етказиб берилиши керак, деди Зеленский Парижда Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича конференциядаги видеомурожаати чоғида.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ENTSO-E – электр энергиясини узатиш бўйича Европа тизим операторлари тармоғидан тегишли қарор талаб қилинади.
«Бундай ёрдамни жорий нархларда тахминан 800 миллион еврога баҳолаш мумкин», - дея таъкидлади Украина раҳбари. «Албатта, бу жуда катта миқдор, аммо бу эҳтимолий блэкаут нархидан камроқ», — деди Зеленский видео-алоқа орқали.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Украинага трансформаторлар, шикастланган юқори вольтли электр узатиш линияларини таъмирлаш учун ускуналар, шунингдек, генераторлар ва газ турбиналари керак.
Мавзуга оид
08:37
Сибига: УҚК қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024