Жорий йил 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги қатор кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли 5 та марказий кўчада ҳаракат вақтинчалик чекланади.
Ушбу кўчалар:
- Амир Темур кўчаси;
- Шаҳрисабз кўчаси;
- Беруний кўчаси;
- Истиқлол кўчаси;
- Ш.Руставели кўчаси.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

















