Бугун, 19 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш бўйича иккита қарорни имзолади.

Унга кўра, 2030 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиллар утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи қисмлари, жиҳозлар, хомашё материаллари ва сервис хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилди.

Инвесторларга ишлаб чиқариш жараёни ўзлаштирилгунга қадар (24 ойгача) йилига 10 минг донадан (ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизидан) кўп бўлмаган электромобилларни машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан олиб киришга рухсат берилди.

Республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни сотиб олишга олинган 360 млн сўмдан кўп бўлмаган кредит фоизларининг 15 фоиздан ошган, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисми қоплаш учун кредитнинг дастлабки 36 ойида давлат бюджетидан компенсация тўланади.

2030 йил 1 январга қадар электромобилларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи шахслар лицензия учун давлат божидан озод этилди.

2023–2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналар томонидан электромобиллар харид қилиниши бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланмоқда.

2023 йил 1 январга қадар мис кластерларида электромобиллар ва қувватлантириш станциялари учун бутловчи қисмлар, шунингдек қувватлантириш станцияларининг замонавий турларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади.

Электромобиллар, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни, шунингдек, Европа, АҚШ ва Хитой каби давлатлар органлари томонидан берилган