“Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Суд экспертлари фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Мазкур низом қуйидагиларни белгилайди:
суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш ва баҳолаш мезонлари;
рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш, рағбатлантиришни камайтириш ёки бекор қилиш ёки интизомий жазо қўллаш;
рейтинг кўрсаткичлари юқори суд экспертлари ишини оммалаштириш.
Қарор билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятига оид низом тасдиқланди.
Давлат суд-экспертиза муассасаларига улар бюджетдан ташқари жамғармаларидан 50 фоизгача қисмини ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш учун сарфлашга рухсат берилади.














