Ўзбекистонда 6 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди, уларнинг тенг ярми аёллар.
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, қўмита раиси буйруғи билан қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:
Алмагул Оринбаевна Кабулова Тахиатош тумани ДСИ;
Санобар Эгамбердиевна Рўзимова Тупроққалъа тумани ДСИ;
Сардор Аминбаевич Абдуллаев Қўшкўпир тумани ДСИ;
Иномжон Икромович Султонов Шовот тумани ДСИ;
Ҳусниддин Нурмуҳаммадович Қобилов Гулистон шаҳар ДСИ;
Дилрабо Эркиновна Инатова Ширин шаҳар ДСИ бошлиғи этиб.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига раҳбар этиб тайинланган аёллар сони 7 нафарга етди.