Қашқадарёда Док-1 Макс сиропини истеъмол қилган навбатдаги бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Деҳқонобод туман яшаган, 2021 йил 14 августда туғилган Х.Ш. 5 кун давомида ўз турар жойида Док-1 Макс сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 2022 йил 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган. Бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28 декабрь куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу болаларнинг Док-1 Макс сиропидан вафот этиши бўйича 19 ҳолат бўлди.
Самарқандда «Док-1 МАКС» препаратини ичган 18 бола вафот этгани айтилди
“Жиноят аломатлари мавжуд” – ССВ Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижаларини маълум қилди
«Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ гумонланувчилар ДХХ томонидан ҳибсга олинди















